Тьерри Анри "Астон Вилла"ни бошқаради
Франция терма жамоаси афсонавий ҳужумчиси Тьерри Анри яқин вақт ичида клубдаги мураббийлик фаолиятини бошлайди.
“Арсенал” собиқ футболчиси Стив Брюс борқариб келган “Астон Вилла” жамоасини қабул қилиб олади. Маълум бўлишича, Анри ҳозирда Бирмингем клуби раҳбарияти билан келишувга эришган.
Аввалроқ 40 ёшли мутахассис Sky Sports телеканалида эксперт сифатида ишлаган. 2018/19 мавсум олдидан у мураббийлик фаолиятини бошлашини хоҳлаётганини айтиб ўтган эди.
ЖЧ-2018 турнири вақтида Анри Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабида ишлади.
Фикрлар