Тьерри Анри "Бордо"да ишламаслиги мумкин

Бельгия терма жамоаси мураббийи Тьерри Анри аввал хабар берилганидек "Бордо"ни бошқармаслиги мумкин. Бу ҳақда Goal интернет нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра тез орада “Бордо”ни сотиб оладиган АҚШлик инвесторлар 41 ёшли франциялик футболчининг жамоа олдига қўйган талабларини тўлиқ бажара олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бордо” ёзда “Челси”дан истеъфога чиқарилган Антонио Конте билан музокаралар бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!