Тьерри Анри: Мбаппени ҳалиям "Монако"да ўйнашини хоҳлардим

"Монако" клуби бош мураббийи Тьерри Анри ПСЖ форварди  Килиан Мбаппенинг ўйинларидан завқланишини айтди.

“Бизда юлдуз даражасидаги ажойиб футболчи бор. У Францияда ўйнаётганидан хурсанд бўлишимиз керак. Менга қолса унинг ҳамон “Монако”да ўйнашини хоҳлардим. Шунда бизга ПСЖга қарши осонроқ бўларди.

Мбаппе ҳақида нима дейишим мумкин? Барча унинг дриблинги ҳақида гапиради, лекин мени унинг ёшидаги бу қадар ақлли ўйин ҳайрон қолдиради. Мен бунақа футболчиларни камдан-кам кўрганман”, - дейди Анри.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” Франция чемпионатининг навбатдаги турида айнан ПСЖга қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!