Тьерри Анри "Монако"нинг қуйи дивизионга тушиб кетиши мумкинлигини инкор этмади

"Монако" клуби бош мураббийи Тьерри Анри жамоасининг мавсум якунларига кўра қуйи дивизионга тушиб кетиши мумкинлигини инкор этмаяпти.

“Ҳеч ким бундан кафолатланмаган. Исталган жамоа қуйи лигага тушиб кетиши ҳам, чемпион бўлиши ҳам мумкин”, - дейди 44 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” Франция чемпионатининг ўтган 11 тур якунларига кўра 7 очко билан 19-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!