Тьерри Анри тез орада топ даражадаги жамоага бош мураббий этиб тайинланади

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи ассистенти лавозимида фаолият олиб бораётган франциялик мутахассис Тьерри Анри тез орада "Монако" бош мураббийи этиб тайинланади. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Унга кўра куни кеча Леонарду Жардимни бош мураббийликдан истеъфога чиқарган монаколиклар ушбу лавозимга айнан 41 ёшли мутахассисни муносиб номзод сифатида кўришмоқда. Таъкидлаш керакки, Анри ҳозирча фаолияти давомида ўзи алоҳида мураббий сифатида ишламаган.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” айни дамда чемпионатнинг 18-поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!