Тезкор хабар! Жовлон Иброҳимов ҳам Жанубий Корея клубига ўтди (фото)

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби сардори Жовлон Иброҳимов фаолиятини Жанубий Кореянинг «Сувон» жамоасида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Кўп йиллар «Бунёдкор» клуби шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Жанубий Корея қуйи дивизионининг «Сувон» жамоаси билан шартнома имзолади. Ҳамюртимиз янги жамоасида 70-рақамда ўйнайди. Ҳозирча томонлар қанча муддатга шартнома имзолаганликлари борасида маълумот берилмаган.

g1ZG4Us71BntwT2WLAdJa2MlUbrC7P

Маълумот ўрнида, бу Кореянинг гранд клубларидан бўлган «Сувон Самсунг Блювингз» клуби эмас, қуйи лига вакили «Сувон»дир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Жанубий Кореяда тўп тепадиган ўзбекистонликлар сони уч нафарга етди. Олдинроқ Рустам Ашурматов «Гванжоу»га, Икром Алибоев эса «Сеул»га ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
zohir_t
18/02/2019 17:30
Jovlon) Ha o'layda farosatli adminjon) Javlonmasmikan