Енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев жорий йилнинг 10 ноябрь куни ўзининг профессионал рингдаги 15-жангини ўтказади.

Шоҳжаҳон Чикагода ўтадиган жангда 29 ёшли америкалик Зак Рамсейга қарши рингга кўтарилади.

"Мен Закка қарши жанг ўтказишимни ҳозиргина билдим. Унинг қандай жанг қилишини ўрганиш учун икки куним бор. Нима бўлса ҳам мен ҳар қандай рақибга қарши баҳслашишга тайёрман", – дейди Шоҳжаҳон Эргашев Sports.uz интернет портали мухбирига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ш.Эргашев ўтказган 14 жангнинг барчасида ғалаба қозонган бўлса, Зак ўн иккита жанг ўтказиб, уларнинг саккизтасида ғалаба қозонган ва тўрттасида мағлуб бўлган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98