Тезкор хабар! Турк клуби Азиз Ғаниевни 1 млн еврога сотиб олади

Айни дамда молиявий жиҳатдан қийинчиликларга дуч келаётган Қаршининг “Насаф” клубини бир қатор етакчи футболчилари тарк этиши кутилмоқда.

"Насаф"даги манбаамизнинг хабар беришича “аждарлар”нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев 1 млн евро эвазига Туркия клубига трансфер қилинади.

Ҳозирча Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси айнан қайси турк жамоаси билан шартнома имзолаши ҳақида маълумот йўқ. Бу ҳақда эса биринчи бўлиб фақат SPORTS.uz’да хабар топишингиз мумкин. Биздан узоқлашманг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!