Тиаго Мотта: Мбаппедек футболчини аввал ҳеч ким кўрмаган
Ads

Италиялик соби футболчи Тиаго Мотта ПСЖ форварди Килиан Мбаппени "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессидан устун қўйди.

“Мбаппени ёшида шундай футболчини қачондир кўрганмисиз? Ҳеч қачон...Мен у билан “Монако”даги қисқа муддатли фаолиятим давомида уни кузатганман. Унинг ўтган мавсум "Парк де Пренс"да кўрсатган ўйини эса мени ҳайратга солди. Мен уни биринчи кўришдаёқ бошқача эканлигини сезганман.

19 ёшидаёқ барчани ўзига қаратган ушбу футболчини буюк келажак кутмоқда”, - дейди Мотта.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 18 ёшидаёқ ПСЖга 180 млн еврога трансфер қилинган эди.