
Тибо Куртуа “Реал”га кетишга ҳозирлик кўра бошлади
“Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа чамадонини йиғиштириб, Испанияга қайтишга ҳозирлик кўрмоқда. Бельгия термаси футболчиси собиқ жамоаси “Атлетико”га эмас, балки рақобатчиси Мадриднинг “Реал”га ўтмоқчи.
“Реал” 2015 йил ёзида “Манчестер Юнайтед”дан Давид де Хеани олиб келишга уриниб кўрди, аммо трансфер амалга ошмай қолган эди. Буни Манчестер клуби хўжайинлари хоҳлашган.
“Реал”да эса уни харид қилиш учун 2016 йил 15 июнига қадар вақт бор эди, аммо “қироллик клуби”нинг бу вақт ичида фикри ўзгариб, бошқа ўйинчи қидиришга тушди.
Тибо Куртуа ҳам ярим йил олдин “Реал” аъзосига айланиши мумкин, аммо “Челси” устози Антонио Конте қишда Тибонинг жамоадан кетишини тақиқлаб қўйди.
ОАВнинг ёзишича, бельгиялик футболчининг ўзи ёзда “Реал”га ўтиш хоҳиши борлигини яширмаган ва бу ҳақда жамоадошларини огоҳлантирган.
Фикрлар