Тоби Алдервейрелд: "Тоттенхэм"дан кетмоқчилигим ҳақидаги хабарлар ёлғон

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиш истаги бўлмагани ҳақида айтиб ўтди.

“Ҳамма мени “Тоттенхэм”дан кетмоқчилигим ҳақида гапирди. Лекин, бу ёлғон. Бу ёз “Тоттенхэм”га кераклигимни тушундим ва шу сабаб жамоада қолиб, асосий таркиб учун курашишга қарор қилдим. Яна асосий таркибда бўлиш мен учун ғолибликдир.

Мен шунчаки қўлдан келганча “Тоттенхэм”га ёрдам бермоқчиман. Матбуотда ёзилган ҳамма хабарлар ҳам ҳақиқат бўлавермайди”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Алдервейрелднинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!