Тўрт вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони хибсга олинди
Тўрт вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Эдриен Бронер яна навбатдаги можаронинг марказида. 23 декабр, якшанба куни боксчи Флоридада хибсга олинган. Бунга Бронернинг бир неча марта кетма-кет судга келмагани сабаб бўлган.
Эдриен Бронерга қарши суд жараёни 2017 йилнинг декабр ойида бошланган. Спортчи ҳайдовчилик гувоҳномасимиз автомобил бошқаргани, тезликни оширгани ва суғурта йўқлиги бўйича айбланмоқда. Шундан сўнг у ишларин орқага суриб келмоқда. Айнан шу сабаб жорий йил июлида хибсга олинган эди.
Аввалроқ матбуотда қимматбаҳо буюмлар компанияси 29 ёшли америкалик боксчининг 1,15 млн доллар миқдорида харид учун пул тўламаганлигини даъво қилаётгани хабар қилинган эди.
Фикрлар