Тошкент КХЛ учрашувларидан бирига мезбонлик қилади

Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси Бахтиёр Фозилов ҳамда раис ўринбосари Кирилл Матвеев кеча Москва шаҳрида Континентал хоккей лигаси раҳбари Дмитрий Чернишенко билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда қайта тикланаётган хоккейни ривожлантириш ва оммалаштириш масалаларини, шунингдек янги имкониятларни муҳокама қилишди. Унда «Ҳумо» кўптармоқли аренаси битганидан сўнг юртимизнинг турли ҳудудларида ҳам замонавий муз ареналари барпо этилиши ҳақида ҳам сўз борди.

Бундан ташқари, КХЛ учрашувларидан бирини пойтахтимизда ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Томонлар мазкур спорт турини юртимизда ривожлантириш бўйича Россия тажрибаси фойда беришига, бу орқали Ўзбекистон номи ҳам халқаро хоккей харитасида пайдо бўлишига ишонишларини қайд этиб ўтишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
20/02/2019 12:19
Энди ҳамма эътибор хоккейга....Ла Лига билан ҳамкорлик бор дейди ЎФА..қани бир кўрайлик Ла Лига ўйинларидан бирини Тошкентда ўтганини