Тошкент шаҳрида пара-атлетика бўйича мамлакат чемпионати бошланди (фото)
Чемпионатда юртимизнинг барча ҳудудларидан 150 нафардан ортиқ спорти иштирок этмоқда. Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси томонидан ўтказилаётган мазкур мусобақадан асосий мақсад,истеъдодли спортчиларни саралаш ҳамда 2018 йили Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган пара Осиё ўйинларида муносиб иштирок этишдир.
Шу бугуннинг ўзидаёқ найза улоқтириш бўйича Розия Эргашева, Наталья Семёнова, Дониёр Ҳасанов, Ёлқинбек Одиловлар ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олди.
Мусобақа давом этмоқда.
Фикрлар