Асосий мазмунга ўтиш

Енгил атлетика

Тошкентда атлетлар баҳсга киришди

Изоҳлар: 0

Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ва ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати бошланди.

60 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсларида Николай Розанов ҳамда Елизавета Шусь марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтган бўлса, 60, 400 ва 1500 метрга югуришда Суннат Исмоилов, Анвар Саримсоқов, Шоҳрух Давлатов, Нигина Шарипова, Элмира Газизова ва Ширин Абдуллаева шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Узунликка сакрашда Ўғилой Абдулазизова биринчи ўринни кўлга киритди. Бешкураш бўйича баҳсларда Александра Юркевская ғалаба қозонди.

Мусобақалар давом этмоқда.

SPORTS.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ