ЕЧЛ. «Комо» сафарда «Ланс» дарвозасига тўққизта гол урди
Чемпионлар лигасида дебютант «Комо» меҳмонда «Ланс»ни 1:9 ҳисобида мағлуб этди.
УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-тури доирасида Франциянинг «Ланс» клуби ўз майдонида Италиянинг «Комо» жамоасини қабул қилди. Учрашув меҳмонларнинг 9:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Сеск Фабрегас шогирдлари сафида Анастасиос Дувикас хет-трик қайд этди. Грециялик ҳужумчи 7, 32 ва 57-дақиқаларда гол урди. Шунингдек, Николас Пас (40), Лукаш да Кунья (47), Марк-Оливер Кемпф (54), Маттия Либерали (62), Мартин Батурина (69) ва Маттео Папакчолли (90+2) ҳам ўз номларини таблога ёздириб қўйди.
«Ланс» сафидаги ягона голни эса 65-дақиқада Рубен Агилар киритди.
Шу тариқа, Чемпионлар лигасида дебют қилаётган «Комо» 9 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. «Ланс» эса 3 очко билан 33-поғонадан жой олган.

Изоҳлар (0)