Тошкентда камондан отиш бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда

CHERY AUTO

Тошкент шаҳрида камондан отиш бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги старт олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан 60 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Айни пайтда мусобақанинг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда. Финал баҳслари эса 27 октябрь куни ўтказилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа терма жамоамиз учун янги номларни саралаб олиш, селекция ишларини олиб бориш йўлида муҳим аҳамиятга эга.

Мусобақа натижалари Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти орқали маълум қилинади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию