Тошкентда мураббийларнинг билимларини янгилаш курслари бошланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол мураббийлиги соҳасини ривожлантириш, уларнинг касбига бўлган қизиқишини орттириш, уларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ЎФА томонидан Андижон ҳамда Наманган вилоятларида мураббийларнинг касбий малакасини ошириш, мураббийлик соҳасидаги янгиликлар билан мунтазам таништириб бориш мақсадида билимларни янгилаш ўқув курслари ташкил қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Мураббийлар билимларини янгилаш курсларининг навбатдагиси Тошкент шаҳрида старт олди. Ўқув курслари ЎФА инструктори Дмитрий Ким томонидан олиб борилмоқда. Унга инспектор ассистенти Юрий Арсланов ҳамда координатор Давлетмуратов Ойбек ёрдам беришмоқда.
Янги тизимга кўра, билимларни янгилаш ўқув курслари 2 модулдан иборат бўлиб, 1-модул 5 кун давом этади. 5 кун давомида мураббийлар футболдаги янгиликлардан хабардор қилинади. Сўнгра мураббийлар бир ой давомида ўрганган билимларини иш жойларида амалда тадбиқ қилишади. 1 ойлик муддат ниҳоясига етгач, 2-модулга старт берилади ва у 4 кун давом этади. 4 кунлик муддат давомида мураббийлар амалий ҳамда назарий имтихонлар топшириб, уларга юклатилган вазифаларни презентация тарзида ҳимоя қилишади.
Шунингдек, эртага 4 октябрь куни Қарши шаҳрида Қашқадарёда фаолият олиб бораётган мураббийлар учун билимларни янгилаш курслари бошланади.
Фикрлар