Тошкентда ўсмирлар ўртасида нуфузли турнир бошланди
Пойтахтимизда ўсмирлар ўртасида стол тенниси бўйича “Соғлом авлод учун” фонди кубоги учун ХIV республика турнирига старт берилди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақанинг республика босқичида 56 нафар ёш спортчилар ўзаро рақобатлашмоқда.
– Бундай мусобақалар навқирон авлод ўртасида стол теннисини янада оммалаштириш учун муҳим аҳамият касб этади. Бу галги мусобақада Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган ва Самарқанддан келган спортчилар ўртасидаги баҳслар кескин ва муросасиз тарзда ўтмоқда, – дейди мураббия Нодира Бурхонжўжаева.
Мусобақа эртага қадар давом этади.
Фикрлар