Тошкентда профессионал бокс академияси фаолиятини бошлади
Тошкент шаҳрида профессионал бокс билан шуғулланишни хоҳловчилар учун мўлжалланган зал ўз фаолиятини бошлади. Бу ерда машғулотларни ва турли машқларни бажариш учун барча замонавий шароитлар мавжуд.
Зални асосчиси – профессионал боксчи Жаҳонгир Қурбоновнинг сўзларига кўра, зал нафақат боксчилар, балки қоматини тартибга келтиришни ва мушакларини чиқаришни хоҳлаганлар ҳамда стрессдан қутулмоқчи бўлганлар ва бошқалар учун мўлжалланган. Залга кириш ҳар ким учун очиқ. Бу ерга болалар, катталар ва ҳаттоки хотин-қизлар ҳам ташриф буюришлари мумкин.

Залда машғулотлар гуруҳларга бўлинган ҳолда олиб борилади. Бу ерда катта ёшдаги эркаклар ва аёллар, болалар учун гуруҳлар ташкил этилади. Шунингдек, индивидуал (якка) шуғулланиш ҳам мумкин.

Мураббийлар – хизмат кўрсатган спорт усталари - турли машқлар давомидаги юкламаларни аниқлаб, уларни осон бартараф этишга ёрдам беради.

Флойд Мейвезернинг “ТМТ” жамоаси аъзоси Санжар Раҳмонов сингари профессионал жангчилар томонидан "Impulse boxing academy" имкониятлари юқори баҳоланди. Санжар Раҳмонов бу ерда машғулот ўтказиб, ҳаттоки АҚШда ҳам бундай зални камдан кам учратиш мумкинлигини таъкидлаган.
Эслатма: Биринчи синов машғулоти мутлоқо бепул.
Манзил: Яккасарой, эски А.Қаҳҳор кўчаси 9, 1а уй.
Мўлжал: “Al Qasr” ресторани.

Фикрлар