"Тоттенхэм" Алдервейрельд билан шартномани узайтирди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг бельгиялик ҳимоячиси Тоби Алдервейрельд билан амалдаги шартномани узайтирди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра “шпорлар” мавсум якунида шартномаси якунланадиган 29 ёшли футболчи билан ушбу келишувни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқидан фойдаланишган. Энди Алдервейрельд 2019/20 йилги мавсумни ҳам “Тоттенхэм” сафида ўтказадиган бўлди.

Бироқ, шуни ҳам айтиб ўтиш керакки томонлар ўртасида имзоланган шартномага кўра ёзда 25 млн фунт тўлаган клуб Алдервейрельдни ўз сафига қўшиб олиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Алдервейрельдга “Манчестер Юнайтед” дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!