“Тоттенхэм” МЮга Алдервейрелднинг нархини айтди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Манчестер Юнайтед"га бельгиялик ҳимоячиси Тоби Алдервейрелднинг трансфер нархини эълон қилди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” гарчи даставвал 29 ёшли футболчи учун 85 млн евро талаб қилишган бўлишсада, ҳозир улар ушбу нархни 68 млн еврога туширишган.

Таъкидлаш керакки, Алдервейрелднинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси келгуси йил ўз ниҳоясига етади ва шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки манкуанликлар ҳам келгуси йил эркин агентга айланадиган, устига устак ёши катта бўлган футболчи учун бунча маблағ тўлаши ҳақиқатдан бироз йироқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!