"Тоттенхэм" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг расмий сайтида бельгиялик ҳимоячи Тоби Алдервейрелд билан шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.
Гап шундаки, “шпорлар” мавсум якунида шартномаси якунланадиган 29 ёшли футболчи билан келишувни 1 йилга узайтириш ҳуқуқидан фойдаланишди.
Эслатиб ўтамиз, Алдервейрелд га "Манчестер Юнайтед", "Барселона" ва ПСЖ клубларидан қизиқишлар бўлаётган эди.
Маълумот учун, Тоби Алдервейрелд “Тоттенхэм” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўган давр мобайнида жами 135ту ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар