"Тоттенхэм" раҳбарияти жиддий муаммога дуч келди

Клубнинг янги стадионига кўчиб ўтиш жараёни узоққа чўзилгани ва жамоа "Фулхэм" (2-тур) ва "Ливерпуль" (5-тур)га қарши кечадиган уй ўйинларини "Уэмбли"да ўтказиши борасида хабар берган эдик.

Маҳаллий матбуот эса "шпорлар" 28 октаябр санасида "Манчестер Сити"га қарши кечадиган уй ўйинини ҳам янги стадионда ўтказа олишмаслигини ёзмоқда.

Қизиғи, ўша куни "Уэмбли"да Миллий Футбол Лигасидан ўрин олган "Жексонвилл Жагуарс" - "Филадельфия Иглз" ўйини бўлиб ўтади ва мамлкатанинг бош аренаси банд бўлади.

Мазкур ҳолатдан чиқишнинг икки йўли бор. Бири ўйин вақтини бир кун ортга ёки олдинга суриш, иккинчиси эса ўйинни Манчестерга кўчириш вариантидир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!