Туркманистон - Ўзбекистон ўйинини қайси ҳакам бошқаради?
Дубайдаги "Мактум бин Рашид" стадионида кечадиган учрашувни маҳаллий ҳакам Аммар Ал Женаиби бошқариб боради.
38 ёшли рефери 2011 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида фаолият олиб бормоқда. У 2016 йил Баҳрайнда ўтган ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида Австралия ҳамда Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борган.
3:2 ҳисобида бизнинг фойдамизга ҳал бўлган учрашувда Бирлашган араб амирлигилик ҳакам футболчиларимизни 3 бор огоҳлантириб, 1 бор қизил карточка кўрсатган ва 2 марта бизнинг дарвозамиз томон пенальти белгилаган эди.
Фикрлар