Асосий мазмунга ўтиш

U-19 Осиё чемпионати. Шерзод Қосимов Япония - Ироқ ўйинини бошқаради

Shahzod
Изоҳлар: 0

ОФК уларга яна бир ўйинни ишониб топширди

Жорий йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари Индонезияда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемионатида ишлаш учун ўзбекистонлик ҳакамлар Шерзод Қосимов ва Андрей Цапенко таклиф олганлари ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Шерзод Қосимов "В" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Япония - Ироқ учрашувида бош ҳакам сифатида ишлайдиган бўлди. Учрашуви 25 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Бунгача Шерзод Қосимов 21 октябрь куни Хитой Тайпейи ҳамда БАА ўртасидаги учрашувни бошқарганди.  
Эслатиб ўтамиз, мусобақада дастлабки 4та ўринни эгаллаган жамоалар келаси йили Польшада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ