УЕФА "Арсенал" ҳужумчисини 3та ўйинга дисквалификация қилди
УЕФА тартиб-интизом қўмитаси Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Александр Ляказеттни Европа лигасининг 3та баҳсига дисквалификация қилди.
Таъкидлаш керакки, 27 ёшли франциялик футболчи ўтган ҳафта БАТЭга (1:0) қарши бўлиб ўтган меҳмондаги баҳсда рақиб футболчисига тирсаги билан зарба бергани учун ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилиб майдондан четлатилган эди.
Ляказетт кеча БАТЭга (3:0) қарши бўлиб ўтган Лондондаги учрашувни ўтказиб юборди. Энди у мусобақанинг 1/8 финалидан ўрин олган “Ренн”га қарши иккала ўйинда ҳам иштирок этмайди.
Маълумот учун, Ляказетт жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 12та гол уришга эришди.
Фикрлар