УЕФА "Милан"ни қандай жазолашини маълум қилди

УЕФА молиявий фэйр-плей қоидасини бузган "Милан" учун қандай жазо тайинлашини маълум қилди.

Ташкилот расмий сайти тарқатган хабарга кўра “россонерилар”га нисбатан қўлланиладиган жазо уч қисмга бўлинади. Биринчиси, “Милан” жорий мавсум Европа лигасида иштирок этганлиги учун бериладиган 12 млн евро мукофот пулидан маҳрум этилади. Иккинчидан, улар келгуси 2та еврокубокларда 21тадан ортиқ футболчини қайдномадан ўтказа олишмайди. Учинчидан, миланликлар 2021 йилнинг 30 июнига қадар кўрилган зарардан тўлиқ қутулишлари керак.

Агар юқоридаги шартлар бажарилмаса, “Милан” 2022/23 ва 2023/24 йилги мавсумда еврокубокларга қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ёзда УЕФА “Милан”ни Европа лигасидан четлатишга ҳаракат қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!