УЕФА Миллатлар лигасидан ўрин олган учрашув бошқа кунга қолдирилиши мумкин
УЕФА Миллатлар лигасининг навбатдаги туридан ўрин олган Люксембург ва Беларусь терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошқа муддатга қолдирилиши мумкин.
Унга сабаб сифатида эса қалин туман тушгани айтилмоқда. Айтиш лозимки, ушбу туман Люксембургда бир неча кундан буён тарқамаяпти. Агар туман ўйинга қадар тарқамаса учрашув бошқа кунга қолдирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Люксембург – Беларусь баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланиши керак.
Фикрлар