УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичи қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди
Миллатлар лигаси мусобақасининг финал қисмина Португалия мезбонлик қилади. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, ҳал қилувчи босқичда “А” дивизонида кураш олиб бориб, ўз гуруҳларида биринчи ўринни қўлга киритган Португалия, Англия, Голландия ва Швейцария терма жамоалари иштирок этишади.
Ярим финал учрашувлари 5 ҳамда 6 июнь кунлари "Драгау" ҳамда "Афонсу Энрикеш" стадионларида ўтказилади. Финал ҳамда 3-ўрин учун ўйинлар эса 9 июнь кунига режадаштирилган.
Фикрлар