УФА вице-президенти “Насаф” клубининг мавжуд муаммоларини муҳокама қилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда Қарши шаҳрига ташриф буюргани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. 

ЎФА 1-вице-президенти бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Насаф” клубининг уй стадиони бўлган “Марказий” ўйингоҳи, “Насаф” футбол академияси, “Насаф” футбол клубининг машғулотлар базаси ташриф буюрди. Ташриф давомида Умид Аҳмаджонов “Насаф” клуби раҳбарияти билан учрашиб,  ҳозирги кунда клубда мавжуд муаммоларни муҳокама қилди.

“Насаф” клуби футболчилари ва академияда таҳсил олаётган ёш футболчиларга яратилаётган шарт-шароитлар, стадионнинг аҳволи, машқ майдонлари ҳамда академия биносидаги вазиятни кўздан кечириб, камчиликларни бартараф этиш борасида зарур маслаҳатларни берди.

Умид Аҳмаджонов “Насаф” клубидаги молиявий муаммолар тез орада бартараф этилишини, клуб оддий ходимидан тортиб раҳбариятгача барча ойлик маошларини тўлиқ олишларини таъминлашга ваъда бериб, бу масалани ҳал қилиш учун охиригача боришини айтиб ўтди. “Насаф” клуби Қашқадарё футболининг юраги эканини, ҳамда бу клуб иштирокисиз Суперлига ўйинларини тасаввур қилиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб, Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун барча қулайликларни яратиш зарурлигини қўшимча қилиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!