Уайлдер: Апрелда Жошуа билан жанг бўлмайди

  • 11 август, 2018, 11:40
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасининг WBC чемпионлик камари соҳиби Деонтей Уайлдер ушбу вазнда версиям WBA Super, WBO, IBF, IBO камарларига эгалик қилиб келаётган Энтони Жошуа билан келаси апрель ойига режалаштирилган жанг ташкил этилмаслигини айтиб ўтди.

Жошуа 2019 йил 13 апрел ҳақида қайғурмаслиги мумкин, чунки жанг бўлмайди. Барчаси Энтони ва унинг жамоасининг мен билан урушишни хоҳламаётганидадир. Шундай бўлса, у ўз режаларига кўра ишлаверади, мен эса ўзимники бўйича. Агар мен томонидан шартнома имзоланса, улар рад қилса, бу жанг бўлмайди дегани. Эртами кечми Жошуани нокаутга учратишади. Бунинг учун у мендан узоқроқ юриши керак. Бу ҳали рўй бермайди, – дейди Уайлдер Boxingscene нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!