Рақибни бир мушт билан ағдарган Леау Ўзбекистонга қарши ўйнамаслиги мумкин!
2026 йилги АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг финал босқичига тайёргарлик доирасида Португалия ва Чили терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Баҳс Португалиядаги “Эштадиу Насионал ду Жамор” стадионида ўтказилди. Учрашувни швейцариялик ҳакам Лука Цуфферли бошқариб борди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳисобни 58-дақиқада португалияликлар ҳужумчиси Гонсалу Гедеш очди. Майдон соҳиблари ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш 75-дақиқада жамоаси устунлигини икки голга етказди.
90+2-дақиқада чилиликлар ҳужумчиси Лукас Сепеда бир гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:1.
Учрашувнинг кульминацион нуқтаси биринчи бўлим охирига тўғри елди. Жамоалар 45+2-дақиқада бир нафардан футболчисини йўқотди.
Қанот чизиғи яқинидаги тўқнашувдан кейин келиб чиққан жанжал сабабли Португалия ҳужумчиси Рафаэл Леау ва Чили ҳимоячиси Иван Роман майдондан четлатилди. Леау рақибининг бўйнидан ушлаб, юзига зарба берган.
Бу вазият Рафаэль Леауга қимматга тушиши мумкин. ФИФА айни пайтда Португалия терма жамоаси ҳужумчисини қўшимча равишда жазолаши кутиляпти, деб хабар бермоқда Goal.
Одатда, ўртоқлик учрашувида олинган қизил карточка кейинги ўртоқлик ўйинларига дисквалификация билан чекланади ва расмий баҳсларга таъсир қилмайди. Бироқ Леау ўта қўпол ҳаракат учун майдондан четлатилгани сабабли, ФИФА Интизом қўмитаси жазони расмий ўйинларга ҳам татбиқ этадиган бўляпти.
Агар юқори спорт ташкилоти Леауни жазолашга қарор қилса, моҳир ҳужумчи 11 июнь куни бошланадиган жаҳон чемпионатининг дастлабки учрашувларини ўтказиб юбориш хавфи остида қолади.
Португалия жаҳон чемпионатида К гуруҳида иштирок этади. У ерда уларнинг рақиблари Конго Демократик Республикаси, Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари бўлади.
Криштиану Роналду бошчилигидаги жамоа гуруҳ фаворити ҳисобланади. Score90 статистика маркази яқинда “К” квартетидаги терма жамоаларнинг гуруҳда ғолиб чиқиш имкониятини баҳолади. Унга кўра, португалияликларнинг устунлиги 64 фоизга баҳоланди.
Колубия терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ғалабасига 28 фоиз берилди. Конго Демократик Республикаси футболчилари эса, 5 фоиз ҳолатда гуруҳда биринчи ўринни эгаллаши мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг “К” гуруҳида пешқадам бўлишига 3 фоиз берилди холос.
Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйинга қандай тайёрланаётганини айтди
Даҳшат! Ўзбекистон “ўлим гуруҳи”да ўйнайдиган бўлди!
Бунақаси Шомуродов фаолиятида биринчи марта бўлди
“Бака-бака банг, дор ўйнанг”! Мундиалда Ўзбекистонга кимлар мухлислик қилишини биласизми?
Ана холос! Мареска Ҳусановга кучли рақобатчи олиб келади

Фикрлар