Уайлдер: Поветкин билан жангда Жошуага осон бўлмайди
Супер оғир вазн тоифасининг WBC чемпионлик камари соҳиби Деонтей Уайлдер Энтони Жошуага Александр Поветкин билан бўладиган жанг осон кечмаслигини таъкидлаб ўтди.
- Поветкин билан бўладиган мазкур жанг Энтони Жошуа учун оғир кечади. Поветкин ажойиб боксчи. мен шундай ўйлайман. У рингда жуда ақлли. Ҳа, баланд бўйли рақиблар билан жангда муаммоларга дуч келиши мумкин, аммо у ақлли. Агар у имкониятга эга бўладиган бўлса, бундан фойдаланиш учун барча ишни қилади, - дея Деонтей Уайлдернинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.
28 ёшли Энтони Жошуа ва 38 ёшли Александр Поветкин ўртасидаги жанг 22 сентябр куни Лондондаги "Уэмбли" аренасида бўлиб ўтади.
Фикрлар