Уэсли Снейдер Голландия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Қатарнинг "Ал-Гарафа" клубида тўп сураётган ярим ҳимоячи Уэсли Снейдер Голландия терма жамоасидаги фаолиятини якунламоқда.
Унга кўра 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Голландия – Перу учрашуви Снейдер учун хайрлашув ўйини бўлади.
Маълумот учун, 34 ёшли Снейдер Голландия терма жамоаси шарафини 2003 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 133та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар