Улуғбек Бақоев: Имкониятлардан фойдалана олмадик
Хабарингиз бор кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Суперлиганинг 17-тур учрашувлари давом эттирилди.
Жумладан, шу куни Бухорода “Бухоро” Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилди. Ўйин 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди. Учрашувдан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Йигитларга майдонда борларини бериб ҳаракат қилишгани учун миннатдорчилик билдираман. Барча кўрди, бугун анча-мунча қулай вазиятлар юзага келди. Лекин улардан фойдаланишда омад келмади. Шу ўринда, стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган барча ишқибозларимизга раҳбат айтаман”, - дея таъкидлади мутахассис.
Фикрлар