Улуғбек Бақоев: Руҳий тушкунликдан чиқа олмаяпмиз
Хабарингиз бор бугун мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган баъзи учрашувлар бўлиб ўтди.
Жумладан, бугун АГМК ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган ўйинда Ёван Жокичнинг дубли олмалиқликларга узоқ кутилган ғалабани тақдим этди.
Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бухороликлар устози Улуғбек Бақоев ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Тўғриси бир нарса дийишим қийин. Сўнгги учрашувлардаги мағлубиятлар бизга руҳан қаттиқ таъсир қилди. Шунинг учун бўлса керак биз тезликда руҳий муаммойимизни бартараф қилишга улгурмаяпмиз. Деярли ҳар бир ўйинда йигитларда жарохат! Ўйинлар биз учун оғир кечяпти назаримда. Лекин бу доимий эмас албатта. Йигитларга рахмат. «АГМК»ни бугунги ғалабаси билан табриклайман.
Фикрлар