Улуғбек Мубинов рақибига имкон қолдирмади
Ads

Самарқанд шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида сўнгги беллашув ўтказилди.

Унда вазни 91 кгдан оғир бўлган чарм қўлқоп усталари – Улуғбек Мубинов (ИИВАкад-Бух) – Обиджон Тоҳиров (Фарғона) рақобатлашди.

Мазкур жангда Улуғбек рақибидан кўра устун эканини исботлади ва мусобақа ғолибига айланди. Шу тариқа Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳоясига етди.