Урганч шаҳрида футбол мураббийларининг билимлари қайта синовдан ўтказилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳар бир вилоятдаги футбол мураббийларининг касбий маҳорати синовдан ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Жами 1500 нафардан ортиқ мураббийлардан имтиҳонлар олинган бўлса, шулардан 400га яқин мураббийларга икки ой синов муддати берилганди. Белгиланган режа асосида, икки ойлик муддатдан сўнг улардан қайтадан имтиҳон олиш жараёни давом этмоқда.
Мураббийлар билимларини қайтадан синовдан ўтказиш навбати Хоразмга етиб келди. Урганч шаҳридаги "Ёшлик" спорт мажмуасида 30-31 октябрь кунлари мураббийларни билимларини қайта синовдан ўткизиш бўйича амалий семинар ўтказилди. Синов имтиҳонлари Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вакиллари раҳбарлигидаги вилоят комиссияси аъзолари иштирокида ўтказилмоқда.
Берилган имкониятдан фойдалана олмай, имтиҳонда салбий натижа кўрсатган мураббийлар лицензиясидан маҳрум қилинади.
Фикрлар