Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси рус клуби билан шартнома имзолади

Айни дамда эркин агент мақомида юрган уругвайлик ҳужумчи Абель Эрнандес фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, 28 ёшли футболчи Москванинг ЦСКА клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, Эрнандеснинг сўнгги жамоаси Англиянинг "Халл Сити" клуби бўлган. У шунингдек "Сентрал Эспаньол", "Пеньяроль" (иккаласи ҳам Уругвай клублари) ва "Палермо" каби жамоаларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!