Усмон Тошев: Тўпга эгалик қилишда суст ҳаракат қилдик. Аммо...

Хабарингиз бор, бугундан пойтахтимиз мезбонлик қилаётган 16 ёшгача бўлган футболчилар ўрасида “CAFA U-16​ Championship”​ мусобақаси старт олди. Турнирни Афғонистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс очиб берди.

Беллашувда катта устунликка эришган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси якунда йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди ва гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади.

Ўйиндан сўнг ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев: - Ғалаба билан барчани табриклайман. Албатта, хатолар ҳам кузатилди. Кейинги ўйинларда хатоларимизни такрорламасликка интиламиз. Тўпга эгалик қилишда суст ҳаракат қилдик. Аммо бу бизга ҳалал бермайди. Чунки таркибимизда сараланган яна футболчилар бор. Биз уларнинг маҳоратидан фойдаланамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!