"Uzbek Tigers"нинг навбатдаги рақиби йирик ҳисобда зафар қучди
Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA шафеълигида ташкил этилган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида тўртинчи тур учрашувлари ўтказилмоқда.
"С" гуруҳидан жой олган Ўзбекистоннинг "Uzbek Tigers" боксчилари тўртинчи турда Хитойнинг "China Dragons" жамоаси устидан 5:0 ҳисобида устун келиб, биринчи турдаги мағлубият аламини олди.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Россиянинг "Patriot boxing team" боксчилари Қозоғистонда "Astana Arlans Kazakhstan" жамоаси меҳмони бўлди.
Учрашувда мезбонлардан Олжас Саттибоев, Зокир Сафиуллин, Асланбек Шимбергенов, Арман Рисбек, россияликлардан эса Магомед Омаров зафар қучди ва учрашувда қозоғистонликлар 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Фикрлар