Ва ниҳоят! Зидан тез орада мураббийлик фаолиятига қайтишини айтди

Мадриднинг “Реал” жамоаси собиқ мураббийи Зинедин Зидан тез орада мураббийлик фаолиятига қайтишини айтиб ўтди.

“Албатта, тез орда мураббийлик ишига қайтаман. Бу менга ёқади”, – деди франциялик мутахассис TVE каналига берган интервьюсига.

Маълумот учун, Зинедин Зидан 2016–2018 йиллар давомида “Реал”ни бошқариб, Испания чемпиони ва кетма-кет уч марта ЕЧЛ ғолиби бўлди.

Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” жамоаси 46 ёшли мутахассисга қизиқаётгани ҳақида хабарлар берилганди. Бундан ташқари, Зидан 2019 йил ёзида шартномаси тугайдиган “Ювентус” устози Массимилиано Аллерги ўрнини эгаллаши мумкинлиги айтилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!