Валенсия АПЛда қолмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Антонио Валенсия Англия премьер-лигасида қолиб, фаолиятини шу ерда давом эттирмоқчи.

Таъкидлаш керакки, 33 ёшли эквадорлик футболчининг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Metro нашри тарқатган хабарга кўра у бошқа чемпионатда ўйнамоқчи эмас ва МЮ билан келишуви якунлангач, бирор-бир АПЛ клуби билан шартнома имзоламоқчи.

Маълумот учун, Валенсия жорий мавсум АПЛда бор йўғи 4та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!