"Валенсия" Черишевнинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи

"Валенсия" клуби россиялик ҳужумчи Денис Черишевнинг трансферини "Вильярреал"дан тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўршапалаклар” 28 ёшли футболчи учун “сариқ сув ости кемаси”га 7 млн евро тўлашмоқчи. Таъкидлаш керакки, Черишевнинг сотиб олинишини шахсан “Валенсия” устози Марселино хоҳламоқда.

Маълумот учун, Черишев “Вильярреал” сафига 2016 йил кўчиб ўтган эди. Шундан сўнг у “Валенсия” сафига ижарага асосида кўчиб ўтди.

Черишев жорий мавсум “кўршапалаклар” сафида 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!