
Валенсия "МЮ"нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди
“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Антонио Валенсия футболчилар томонидан жамоанинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, 31 ёшли эквадорлик футболчи бу мавсумда мухлислар томонидан 3 маротаба ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. У жорий мавсум “МЮ” сафида жами 40дан ортиқ учрашувларда иштирок этди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда ушбу совринни Крис Смоллинг қўлга киритган эди.
Фикрлар