Велоспорт: Муроджон Холмуродов яккалик баҳсларида кумуш медаль соҳибига айланди

Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари айни қизғин паллага кириб бормоқда.

Кун дасутридан ўрин олган велоспорт бўйича жркаклар ўртасидаги 40 км масофага индивидуал баҳслар ўз якунига етди. Ушбу беллашувда ҳамюртимиз Муроджон Холмуродов ҳам иштирок этди.

Ҳамюртимиз 57:10.52 вақт билан умумий ҳисобда иккинчи ўринни банд этди. Ҳусусан, ушбу масофадаги энг яхши натижа 55:37.13 вақтлик натижа қайд этган қозоғистонлик Алексей Луценкога насиб этган бўлса, кучли учликни Япония вакили Фумиюки Беппу якунлаб берди.

Қайд этиш лозим, Холмуродов 150 кмлик шоссе пойгаларида маррани 15-ўринда кесиб ўтганди. Ўшанда, Луценко олтин медални қўлга киритган бўлса, Фумиюки кумуш медалга лойиқ деб топилганди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!