Венгерга Италияда иш топилди

La Repubblica нашрининг хабар беришича, "Милан" "Интер" (0:1) ва "Бетис"га (2:1) қарши баҳсларда имкониятни бой берганидан сўнг, Женнаро Гаттузо бош мураббий лавозимини тарк этиши мумкин.

Маълумотларга кўра, жамоа янги спорт директори Иван Газидис, клуб президенти Паоло Скарони билан бу борада суҳбатлашган. Иван ушбу лавозимга номзодлар қаторига Арсен Венгерни қўшиб қўйган. Айтиб ўтиш жоизки, Газидис "Арсенал"да Венгер билан фаолият олиб борган.

Илгарироқ, "Милан" клубини Антонио Конте ёки Роберто Донадони бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!