"Вест Хэм"га "Рома" хавбеки керак

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби "Рома" ярим ҳимоячиси Максим Гоналонга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “болғачилар” 29 ёшли франциялик футболчи учун римликларга 10 миллион евро таклиф қилишмоқчи. Маълум бўлишича Гоналон “Вест Хэм” сафида яқиндагина "Кристал Пэлас"га ўтиб кетган Шейху Куятенинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Гоналон ўтган мавсум “Рома” сафида жами 23та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!