Видео: “Эвертон” – “Ливерпуль” 0:1
Англия чемпионати 17-тур сўнгги ўйинида "Эвертон" ва "Ливерпуль" клублари ўзаро баҳс олиб боришди. Мерсисайд дербиси мақоми остида ўтган ўйинда Юрген Клопп жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона голга 90+5-дақиқада Садио Мане муаллифлик қилди. Мазкур ғалабадан кейин "Ливерпуль" 37 очко жамғариб, 2-ўринда қолди.
Қуйида ушбу ўйиндаги хавфли вазиятлар ва голни томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Фикрлар